Тошкентдаги савдо мажмуасига ўт кетди
3-саҳифа
−
10 Март
4988Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, соат 01:20 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, 11 дақиқада оловни ўчирган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда енгил конструкциядан қурилган ошхонада ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси