Тошкентдаги савдо марказида икки фуқаро ўзаро жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июль
9866Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 4 июль куни тахминан соат 19:30 ларда Чилонзор туманидаги савдо марказларининг бирида, олдиндан таниш бўлган 2004 йилда туғилган А.О. ва 1990 йилда туғилган Ф.У. қарз масаласида тортишиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.
Хабарда келтирилишича, жанжалга уларнинг 2007 йилда туғилган Ф.О. исмли таниши аралашиб, бир-бирини қўл ва оёқлари билан урган. Воқеа жойига ППХ ходимлари етиб келиб, жанжал тўхтатилган. Шунингдек, тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилганлар йўқлиги айтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланиб, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда гул сотувчисига қўл кўтариб, жанжал кўтарган шахс ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь