Тошкентдаги гул дўконида сотувчига қўл кўтариб, жанжал кўтарган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентда гул сотувчисига қўл кўтариб, жанжал кўтарган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 19:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги гул дўконларининг бирида содир бўлган. 1984 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Х.А. 2003 йилда туғилган гул сотувчи Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И.лар уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.А. уларга нисбатан куч ишлатиб, тан жароҳати етказган.

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.    

“Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир йигитни машинага мажбуран солиб, олиб кетган шахсларнинг 3 нафари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал сотувчи гул дўкони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made