Тошкентдаги поликлиникада эркак осилган ҳолда топилди
3-саҳифа
−
02 Декабрь
13289Бугун, 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги поликлиникалардан бирида номаълум эркак ўзини дарахтга осиб қўйгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Олмазор тумани Қорақамиш кўчасидаги поликлиниканинг ҳовлисида содир бўлган. Эркак ўзини дарахтлардан бирига осиб қўйган.
Аммо бу борада қўшимча маълумотлар тақдим этилмаган.
Прокуратурага кўра, айни вақтда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
“Натижаси бўйича хабар берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода эр хотинини ўлдириб, сўнг ўзини осганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь