Тошкентдаги овқатланиш шохобчасига ўт кетди
3-саҳифа
−
19 Декабрь
3196Бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:04 да Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч даҳасида жойлашган овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:07 да етиб бориб, ёнғин соат 11:15 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли ёнғин содир бўлганди. Оқибатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир неча фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси