Тошкентдаги омборга ўт кетди
Crime
−
21:17 1349 1 minute
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган омборхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин бугун, 12 август куни соат 15:58 да Бектемир тумани Хусайн Байқаро кўчасида жойлашган омборхонада содир бўлган. Воқеа ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушгач, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган.
Ёнғин соат 16:49 да қуршаб олиниб, 17:02 да тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All