Тошкентдаги очиқ майдонга ўт кетди
3-саҳифа
−
24 Май 2025 8676 1 дақиқа
Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида очиқ майдондаги қуруқ ўт ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:33 да туманнинг Фаробий кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:31 да ўчирилган.
Билдирилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Nissan русумли машина ёниб кетганди.