Тошкентда машина ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Nissan русумли машина ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 19:57 да туманнинг Бешқайрағоч кўчасида Nissan русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 20:00 да етиб борганида, ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар томонидан, бирламчи ўт ўчириш воситаси ҳамда сув ёрдамида ёнғин ўчирилгани маълум бўлган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган BYD ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент машина Nissan

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг