Тошкентдаги мусиқа мактабига Фаррух Зокиров номи берилади

Маданият-санъат

image

Тошкент шаҳридаги мусиқа мактабига Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров номи берилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 15 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади. Шунингдек, мактабда:

  • “Ялла” номидаги болалар ансамбли фаолияти ташкил этилади;
  • Ёшлар ижодий лабораторияси ҳамда “устоз-шогирд” анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорат мактаблари ташкил этилади;
  • Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан ташкил этилган маҳорат мактабининг устоз-ижодкорлари Давлат бюджети ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида рағбатлантириб борилади.

Шунингдек, ёшлар ижодий лабораторияси доирасида:

  • 2026/2027 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб борилади ҳамда таътил даврида ёзги тўгаракка жалб этилиб, эстрада хонандалиги бўйича махсус бепул курсларда ўқитилади;
  • 2026/2027 ўқув йилигача замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилади ҳамда у саҳна жиҳоз ва либослари билан таъминланади;
  • Мактаб ва ёзги тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг ижод намуналари телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этиб борилади.

Шунингдек, Маданият вазирлиги мактабни зарур мусиқа чолғу асбоблари, замонавий жиҳоз ва техникалар, шунингдек, мусиқа дарсликлари ва ноталар тўпламлари билан таъминлайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фаррух Зокиров мусиқа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг