Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲ ҳақида расмий хабар берилди. Қурбон “Кўприк таъмирлаш” бошқармаси ишчиси бўлган
Жамият
−
31 Август 2020
13830Бироз аввал, жорий йилнинг 30 август куни пойтахтда мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани, ушбу ЙТҲ оқибатида 25 яшар йигит вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан суткадан ортиқ вақт ўтиб, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 30 август куни соат 00:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида жойлашган “Ялпиз” кафеси қаршисида содир бўлган.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Т. Nexia-3 русумли автомобиль ёритиш чироқларини ўчириб, тезлигини меъёридан ошириб, маст ҳолда бошқариб кетаётиб, кўприкка тушиш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тўсиқ билан тўсилган темир панжарани уриб ўтиб, ҳаракати давомида пиёда “Кўприк таъмирлаш” бошқармаси ишчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 1994 йилда туғилган А.Н. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
QALAMPIR.UZ таснифига кўра, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан малакаланиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлиши мумкин.
LiveБарчаси