Тошкентдаги мактаблардан бирида жанжал юз берди (видео)
Crime
−
26 August 2023 44338 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 160-сонли мактабда ўқитувчилар ва директорга асоссиз айбловлар қўйилгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда 160-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти фаолияти юзасидан эътироз ва шикоятлар кўпайган. Шу шикоятлар бўйича Тошкент шаҳар ҳамда Яккасарой тумани прокуратураси томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш ва суриштирув бўйича тегишли ҳужжатлар якуний хулоса учун ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.
“Видеолавҳада акс этган ҳолатнинг мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига умуман алоқаси йўқлигини маълум қиламиз. Унда ўқувчининг бувиси ҳамда ўқитувчи ўртасидаги мулоқот акс этган, холос”, дейилади бу ҳақдаги муносабатда.
Ҳозирда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 160-мактабдаги вазиятни тўлиқ ўз назоратига олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 149-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар бергандик.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November