Тошкентдаги мактабда ичимлик суви исроф бўлгани учун директор ўринбосари жаримага тортилди
3-саҳифа
−
05 Сентябрь
3084Тошкент шаҳридаги мактабда ичимлик суви исроф бўлгани учун директор ўринбосари жаримага тортилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги 58-сонли умумтаълим мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Б.С.нинг эътиборсизлиги туфайли мактаб ҳовлисида ичимлик суви исроф қилинган.
Натижада Қурилиш ва коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан Б.С.га нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланиб, жарима ундирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйиш сўралганди.
LiveБарчаси