Тошкентдаги маҳаллаларга 500 млрд ажратилади

Жамият

image

Жорий йилда Тошкент шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани яхшилашга бюджетдан 500 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтда қурилаётган янги лойиҳалар билан танишиш давомида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, давлат томонидан маҳаллаларда бизнесни ривожлантиришга 476 миллиард сўм кредит ва субсидиялар берилади. Ушбу маблағлар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан, маҳалладаги энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал масалаларга ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларига йўналтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига шу пайтгача бирорта инвестиция лойиҳаси бўлмаган 271 та маҳалла учун лойиҳалар шакллантириб, уларга инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқ берилди. Янги саноат лойиҳаларини ишга тушириб, шаҳар экспортини 2 баробарга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда давлат раҳбари уларнинг энг асосий вазифаси иш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ҳар бир оила ҳолидан хабардор бўлиб, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, инсон қадрини улуғлаш эканини таъкидлади.

Маҳаллаларда қурилиши режалаштирилган ижтимоий иншоотлар лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳалла

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made