Тошкентдаги маҳаллалардан бирида карантин чоралари кучайтирилди
Жамият
−
14 Май 2020
15363Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Улуғбек” МФЙ ҳудудида COVID-19 билан касалланган ва улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар сони кескин ошиб бораётганлиги сабабли карантин қоидалари кучайтирилди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маҳалла ҳудудидаги барча кириш ва чиқиш йўллари блок постлари ташкил этилган ҳолда тўлиқ ёпилган. Ушбу ҳудудда туну-кун навбатчилик ташкил этилиб, қатъий назоратга олинган.
“Фуқароларнинг карантин даврида уйдан фақатгина дори воситалари, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари хариди учун тиббий ниқоб ва шахсий гигиена ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда чиқишларига рухсат этилади”, дейилади хабарда.
“Улуғбек” маҳалласи ҳудудида аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда, арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15