Тошкентдаги кўприк устида Toyota ва Tracker-2 тўқнашди
3-саҳифа
−
12:50 659 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Toyota ва Tracker-2 русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 12 октябрь куни соат 23:10 ларда Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприк устида юз берган. 2007 йилда туғилган М.Ж. Toyota русумли автомобилни бошқараётиб, оралиқ масофани сақлай олмаган ва ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 1980 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Tracker-2 русумли автомобиль билан тўқнашган.
Маълум қилинишича, ҳар икки ҳайдовчи ҳам ҳодиса жойидан кетмаган ва ҳушёр ҳолатда бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 2010 йилда туғилган мактаб ўқувчиси онасининг Cobalt машинаси билан йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь