Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
09:21 3358 1 дақиқа
14 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:59 да туманнинг Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да воқеа жойига етиб борган ва соат 00:37 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси