Тошкентдаги кўп қаватли уйда хонадон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 5 май куни соат 19:25 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Чилонзор 31-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 19:32 да етиб бориб, ёнғин соат 19:48 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасидаги технопарк ҳудудида жойлашган синтифон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берган эди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Учтепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг