Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати 14 кунга чекланади
Жамият
−
01 Июль 2020
8859Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор туманидан ўтган бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК маълум қилди.
2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида 2 июлдан бошлаб Олмазор тумани КҲАЙ кўчасининг Фаробий кўчаси билан кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган йўналишдаги магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланаётгани сабаб бўлади.
“Ушбу магистрал иссиқлик тармоғи 1986 йили қурилган бўлиб, иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 30дан ортиқ авария ҳолатлари қайд этилди”, дейди “Тошиссиққуввати”.
Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида КХАЙ кўчасининг Беруний кўчасидан Фаробий кўчасигача бўлган йўналиши қисман ёпилади ва автотранспорт воситалари қатнови КХАЙ кўчасининг Фаробий кўчасидан Беруний кўчасигача бўлган томонида кўчани иккига бўлган ҳолда амалга оширилади.
“Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз. “Тошиссиққуввати” ДУК юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар ва ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.