Тошкентдаги контейнерда ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги контейнерда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 22:59 да Юнусобод тумани, Истиқбол кўчасида контейнер ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:08 да ўчирилган.

Контейнерда Тошкент шаҳридаги Марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасига қарашли ободонлаштириш ходимларининг кунлик иш жиҳозлари вақтинчалик сақланган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

“Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин бўлганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг