Тошкентдаги цехга ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
16:36
2604Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин бугун, 22 ноябрь куни соат 11:43 атрофида Тошкент туманининг “Ободлик” МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖнинг бирига қарашли бинода содир бўлган.
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, соат 13:30 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Билдирилишича, ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч туманида жойлашган бозорлардан бирида ёнғин содир бўлганди.