Тошкентдаги хонадонга ўт кетди
3-саҳифа
−
05 Июль 2025 6288 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 июль куни тошкент шаҳрининг Якккасарой туманида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:44 да туманнинг Абдулла Қаҳҳор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:52 да воқеа жойига етиб бориб, 17:01 да ёнғин қуршаб олинган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь