Тошкентда уй ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 4 июль куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 02:42 да туманнинг “Сағбон” МФЙ Фитрат кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:10 да ўраб олинган ва соат 04:05 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 140 квадрат метр майдонда шифти, томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. 
Ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Вазирлик хабарига кўра, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган яшаш хонадонларидан бири ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин Сағбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг