Тошкентдаги ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь
14272Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган 4-сонли ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни фуқаро С.Х. 102 рақамига қўнғироқ қилиб, Чилонзор тумани “Бешёғоч” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Анҳор” каналида рус миллатига мансуб эркак кишининг чўкиб кетгани бўйича хабар берган. Ушбу хабар асосида Чилонзор тумани ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи ва ФВВ ходимлари воқеа жойига чиқиб, каналда чўкиб кетган шахсни топиш чоралари кўрилган ва ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳужжатлари тўпланган.
Бундан ташқари, 13 ноябрь куни Учтепа тумани 24-мавзе 6-уй 19-хонадонда истиқомат қилувчи Г.И. Учтепа тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2000 йилда туғилган ўғли А.Б. 11 ноябрь куни тахминан соат 15:30 да уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганини билдирган ҳамда уни топишда амалий ёрдам сўраган.
20 ноябрь куни соат 08:45 да Чилонзор тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманнинг Бешёғоч кўчаси 1А-уйда жойлашган 4-сонли ГЭСдан 2000 йилда туғилган А.Б.нинг жасади топилган.
Ҳозирда А.Б.нинг бедарак йўқолгани бўйича Учтепа тумани прокуратурасига терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани муносабати билан унинг мурдаси топилгани бўйича тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари Учтепа туман прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида ариқдан 46 ёшли эркак ўлик ҳолда топилганди. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида тайинланган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эркакнинг ўлимига нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатидаги механик асфикция сабаб бўлган, унинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.
LiveБарчаси