Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 1 ойга ёпилди
Жамият
−
06 Ноябрь
2579Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми жорий йилнинг 5 ноябридан 5 декабригача барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми хизмат кўрсатмайди.
Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўради ва муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси модернизация ишлари амалга оширилиши сабабли 2 ойга ёпилганди. Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айлантирилмоқда. Бундан ташқари, кўчанинг инфратузилмаси ҳам ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига мослаштирилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 октябрь соат 14:00 дан 20 декабрга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь