Тошкентдаги фестивалда фуқаролар муштлашиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида ўтказилган “Mangal Fest” фестивалида кеча, 2 август куни бир неча фуқаролар жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

ИИББга кўра, мазкур фестивалнинг тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб қилинган. Бироқ айрим фуқаролар жамоат тартибини бузиб, ўзаро жанжаллашган ва шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу жанжал тўхтатиб қолинган. Бу орқали оғир оқибатлар содир этилишига йўл қўйилмаган.

Жанжаллашган фуқароларнинг шахси аниқланиб, профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида яқин орадаги ИИБга олиб борилган. Видеода акс этган ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича жамоат тартибини бузишда иштирок этган фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасида пиво фестивали ўтказилганди. Аммо ушбу фестиваль ҳақида ҳеч ким изоҳ бермади ва ким томонидан ўтказилгани-ю, ким бунга рухсат бергани ҳам очиқланмади. “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджонова пиво фестивали ҳақида танқидий фикр билдирганди. Депутат Алишер Қодиров эса уни ўтказган ва унга рухсат берган шахслар жазоланиши кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ ИИО Mangal Fest

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг