Тошкентдаги “дом подвали” ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли уй ертўласи ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг Лабзак даҳасидаги “1-а” уйнинг ертўласи тегишли талабларни бузган ҳолатда ўзгартирилган. Фуқаро лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда бинонинг таянч деворлари ҳамда коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартир ган.

“Назорат инспекция томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига қайтариш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари амалга оширилиши таъкидланган”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уй томига “участка” қурилгани аниқланган ҳамда уларга нисбатан маъмурий чора кўрилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made