Тошкентда кўп қаватли уй томига “участка” қурилгани аниқланди (фото)
Local
−
16 February 2023 35796 1 minute
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган 2021 йил қуриб битказилган кўп қаватли турар-жой биносининг том қисмида ноқонуний равишда қўшимча уй қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган.

“Айни дақиқаларда мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August