Тошкентдаги “дом”да ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
12 май 2023 8832 1 дақиқа
Кеча, 11 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, 11 май куни соат 15:24 да Юнусобод тумани 14-даҳа “Севинч” МФЙда жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар шаҳар ФВБга келиб тушган. Қутқарувчилар соат 15:32 да воқеа жойига етиб борган ва орадан 22 дақиқа ўтиб ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 40 кв м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиПезешкиён ва Путин Бишкекда учрашди
01 сентябр