Тошкентдаги “дом”да чиққан ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 2022
6003Бугун, 13 сентябрь куни соат 06:10 ларда тошкентнинг Янгиҳаёт тумани “Чорбоғ” МФЙда жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Қутқарувчиларга келган хабар асосида, ёнғин жойига соат 06:14 да ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб борган ва соат 06:27 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисми 30 квадрат метр майдонда ёниб зарарланган ҳамда бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023