Тошкентдаги чўккан йўлга автобус тушиб кетди
Олам
−
15 Сентябрь 2025 9635 1 дақиқа
Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўлнинг чўккан қисмига автобус тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 05:40ларда Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчасида ҳаракатланиб кетаётган 101-сонли йўналишдаги автобус ТТЗ бозори бекатида тўхташ чоғида йўл қатнов қисмида юзага келган чўкиш оқибатида ўнг томони билан ерга ботиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аввалроқ сув қувурлари ўтказилгани ва сув сизиб чиқиши оқибатида йўл қатнов қисмининг мустаҳкамлиги пасайган, автобус оғирлиги эса чўкишга сабаб бўлган.
Воқеа жойига 5-Автобус саройи раҳбари ва масъул ходимлар етиб бориб, тегишли чоралар кўрилган. Соат 10:10 га келиб автобус чўккан жойидан чиқариб олинган.
“Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда автобус тўлиқ соз ҳолатга келтирилиб, санитар ишлов берилгач, йўналишдаги хизматини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти, Боғдод туманида ўтган йилнинг август ойида таъмирланган йўл машиналар ўтаётганида ўпирилиб кетганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025