Тошкентдаги “Бешқўрғон” бозорида катта ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
05 Апрель 6656 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги бозорлардан бирида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 5-апрель куни соат 15:56 да туманнинг Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган “Бешқўрғон” бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель