Тошкентда машиналар тезлигини чеклаш таклиф қилинди. Депутатлар уни рад этди

Жамият

image

Тошкентнинг айрим кўчаларда автомобиллар учун юқори тезликни соатига 60 километргача чеклаш таклиф этилди. Аммо халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари таклифни рад этди. Бу ҳақда кенгаш қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари пойтахт ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Ш.Носировнинг Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳисоботини ўрганиб чиққан. Натижада халқ депутатлари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларини инобатга олиб навбатдаги сессия кун тартибига киритилиши белгиланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (Р.Жалилов) юқоридаги ҳисобот юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб ҳамда камчиликларни бартараф этган ҳолда, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси муҳокамасига қайта киритади.

“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан киритилган ҳисобот юзасидан доимий комиссия муҳокамасида чуқур ўрганиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритсин”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 апрелида Ўзбекистан Президентининг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси ташкил этилганди. Комиссия қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг