Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. 

Қайд этилишича, 24 ноябрдан 4 декабргача Янги Ўзбекистон “Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг Республика финал (учинчи) босқичи – “Президент Олимпиадаси” ўтказилиши муносабати билан вақтинча автомобиллар ҳаракати чекланади. 

Қуйидаги йўналишларда автоуловлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

  • “Янги Ўзбекистон” кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш (“Янги Ўзбекистон боғи” чегараси бўйлаб);
  • Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш.

Чекловлар барча автоуловларга тааллуқли бўлиб, фақат махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрдан 24 ноябргача Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Бешқайрағоч кўчасидан Фозилтепа кўчасигача бўлган йўл қисмида бир томонлама ҳаракат чекланганди.

 

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент транспорт кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг