Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилди
−
24 November 2025 3839 1 minute
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Қайд этилишича, 24 ноябрдан 4 декабргача Янги Ўзбекистон “Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг Республика финал (учинчи) босқичи – “Президент Олимпиадаси” ўтказилиши муносабати билан вақтинча автомобиллар ҳаракати чекланади.
Қуйидаги йўналишларда автоуловлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
- “Янги Ўзбекистон” кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш (“Янги Ўзбекистон боғи” чегараси бўйлаб);
- Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш.
-Recovered-Recovered-Recovered-Recovered.jpg)
Чекловлар барча автоуловларга тааллуқли бўлиб, фақат махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрдан 24 ноябргача Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Бешқайрағоч кўчасидан Фозилтепа кўчасигача бўлган йўл қисмида бир томонлама ҳаракат чекланганди.
Комила Қобилова
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November