Тошкентдаги асосий кўчанинг бир қисми 3 кунга ёпилади
Жамият
−
19 Июнь 3095 1 дақиқа
Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Марказнинг маълум қилишича, чекловлар бугун, 19 июнь куни соат 23:00 дан 22 июнь соат 06:00 гача КҲАЙнинг Тошкент давлат педагогика университети олдидан “Дилхуш 2-тор кўчаси” кесишмасигача бўлган қисмида амал қилади.
Қайд этилишича, мазкур даврда ушбу йўналиш бўйлаб қатнови йўлга қўйилган автобуслар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати илова қилинган расмда кўрсатилган йўналишлар орқали, яъни йўлнинг бир тарафидан ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун ортиқча йўл босиш масофаси қисқартирилиб, янги бурилиш жойи очилгани хабар қилинганди.

Live
Барчаси