Тошкентдаги асосий кўчалардан бири 3 кунга ёпилди
Жамият
−
26 Сентябрь 3929 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли унинг маълум бир қисми 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 26 сентябрь соат 17:00 дан 29 сентябрь куни соат 07:00 гача кўчанинг Жанубий вокзал – Сергели (“Ўзгариш” кўприги) йўналишида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

“Шу муносабат билан ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларининг айрим қисми алмаштирилиши сабабли ёпиқ бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси