Тошкентда зилзила рўй берди

Жамият

image

Бугун, 19 октябрь куни тунда Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан 01:32 да содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,03 градус шимолий кенглик; 69,39 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 30 км жанубий-шарқда. Эпицентр: Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Нурафшон шаҳрида  2 балл, 4 км. 
  • Ўрта Чирчиқ туманида 2 балл, 8 км. 

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made