Тошкентда йўл талашган автобуслар тўқнашди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2020 15044 1 дақиқа
Бугун, 4 декабрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида иккита йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Соат 07:50 ларда Махтумқули кўчасида жойлашган “Ашхобод” сайлгоҳи қаршисида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Р. бошқарувидаги ва яна бир ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуслар енгил тўқнашув содир этган.
Ичида йўловчилари бўлган Isuzu ва Mercedes-Benz автобуси йўл талашиб, урилиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь