Тошкентда юк машинасининг газ баллони портлаб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юк автомобилидаги газ баллони портлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида юк автомобилида газ баллони ёрилгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб борган ва кўрсатилган манзилда “Камаз” русумли юк автомобилида газ баллони ёрилгани аниқланган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк автомобили ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг