Тошкентда юк машинаси, автобус ва енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2022
10090Бугун, 17 октябрь куни соат 13:30 ларда Тошкентнинг Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 3 та автомашина – МАN юк автомашинаси, МАN автобус ва Nexia-3 иштирокида Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги МАN русумли юк автомашинаси (тиркамали) Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тормоз тизимида носозлик пайдо бўлиши натижасида шу йўналишда “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи”да светафорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган 1972 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги МАN русумли йўловчи ташувчи автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган.
Оқибатда МАN юк автомашинасини кабина қисми маҳкамланган жойидан узилиб ерга тушиш натижасида, сирпаниб бориб светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1973 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобилга урилиб, шикаст етказган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь