Тошкентда юк машиналарининг ҳаракат вақти чекланади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олиш мақсадида, пойтахт ҳудудида N1 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган) автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситалари ҳаракати тиғиз вақтларда, яъни эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар, кечки соат 17:00 дан 20:00 га қадар чекланади.

Фавқулодда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзли махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бундан мустасно.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситаларининг қатновини тартибга солиш мақсадида марказий кўчалар бўйлаб тиркамали аравалар (от ёки бошқа ҳайвонларга қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма)нинг ҳаракати ҳам чекланади.

Қарор лойиҳаси 2021 йилнинг 5 январигача муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

юк машинаси

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг