Тошкентда йил бошидан бери неча киши ЙТҲларда ҳалок бўлгани айтилди

Жамият

image

2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар Тошкентда 320 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу 2019 йилнинг шу даврига (466 та ЙТҲ) нисбатан 146 тага (31,3 фоиз) кам, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Шулардан 284 тасида бадан шикастлари қайд этилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (418 та ҳодиса) 134 тага ёки 27 фоизга кам. Ушбу ЙТҲлардан бадан шикастлари етган одамларнинг сони 384 та бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 142 тага ёки 27 фоизга кам (526 киши).

Ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 36 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 12 тага ёки 25 фоизга кам (48 та). Ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 42 киши ташкил этди, бу ҳам 2019 йилга нисбатан 11 тага ёки 20,8 фоизга кам (53 та).

Ўлим билан боғлиқ ҳодисаларнинг сабаблари

Тошкентда 2020 йилнинг 1 январь кунидан 7 июлга қадар содир бўлган ЙТҲларнинг таҳлили натижасида қуйидаги асосий сабаблар аниқланди:

•    Тезликни ошириш – 19 та ҳодиса;
•    Қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиш – 4 та ҳолат,
•    Спиртли ичимликлар истеъмоли – 3 та ҳолат.
•    Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида
•    Пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кескин қисқарди. Жорий йилнинг 1 январь кунидан 7 июлига қадар бўлган давр ичида 187 та ЙТҲлар қайд этилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 129 тага ёки 40,8 фоизга камроқдир (316 та ЙТҲ). 182 нафар пиёдаларга бадан шикастлари етган (ўтган йили ушбу рақам 295 ни ташкил этган бўлиб, кўрсаткиш 113 тага ёки 38,3 фоизга қисқарган), ҳаётдан кўз юмганлар 19 кишини ташкил этди (2019 йили 37 киши бўлган, бу йилги кўрсаткиш 18 тага ёки 48,6 фоизга кам).

Қайд этиш жоизки, 86 та ҳолатларда пиёда иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаби йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи пиёдаларнинг ўзларида бўлган. Ўтган йилга нисбатан рақамлар 76 тага ёки 46,9 фоизга камайди (162 та ҳодиса). Афсуски, ушбу хато жорий йилда 82 киши учун ўтган йилда эса 144 киши учун турли оғирликдаги бадан шикастлари билан якунланди. Мазкур ҳодисаларда жорий йилда 9 киши ҳаётдан кўз юмди, бу эса ўтган йилга нисбатан 17 тага ёки 65,4 фоизга кам (ўтган йили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони 26 кишини ташкил этган эди).

Вояга етмаганлар иштирокидаги ЙТҲлар

Минг афсус, баъзида йўл-транспорт ҳодисаларида ёш болалар иштироки ҳам қайд этилади. Ўтган йилнинг мазкур даврида 54 ҳолат, бу йили эса 33 та ҳолат (21 тага ёки 38,9 фоизга кам) қайд этилди. ЙТҲ оқибатида бадан шикастлари етган вояга етмаганлар сони 27 нафарга камайди (47,4 фоиз): ўтган йили жабрланганлар 57 тани, буй ил эса – 33 тани ташкил этди. Афсуски, ҳаётдан кўз юмганлар сони икки нафарга ошди: жорий йилда таҳлил даври ичида 4 нафар болалар, ўтган йили эса – икки нафар вояга етмаганлар ҳаётдан кўз юмишган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бутун республика ва жумладан, Тошкент шаҳрида коронавирус сабаб ўрнатилган карантин чоралари доирасида пойтахт ва Нукус шаҳри, вилоятлар марказларида бир муддат автотранспортлар ҳаракати чекланди. Бу чекловдан чиқиш ҳам бирдан бўлмай, босқичма-босқич бемор қилинди. Автомобиллар ҳаракатининг қисқариши ўз ўзидан ЙТҲлар сонига ҳам таъсир қилган дейиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг