Тошкентда ерости қувури портлаб кетди (видео)
3-саҳифа
−
10 Июль 2025 21551 1 дақиқа
Бугун, 10 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги ер остидан ўтган сув қувурларидан бири портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм сув қувирида кучли босим остида ёрилиш ҳодисаси юзага келган. Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида ҳозирча маълумот келиб тушмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь