Тошкентда яна дарахтлар “қирилди”

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги дарахтлар ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан тегишли хулоса асосида амалга оширилганини маълум қилди.

Билдирилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси Яккасарой туман инспекцияси томонидан ўрганилди. Унга кўра, Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги савдо марказининг олд томонида жойлашган мазкур чинор дарахтларида тана қисми қуригани, яшовчанлик ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланган.

“Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси мутахассислари томонидан берилган хулосага кўра, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бригадаси томонидан кесиш ишлари амалга оширилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилган эди. 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлисида ноқонуний дарахт кесганлик ёки кундаков қилганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 4 та моддасида жавобгарлик белгиланган. Мазкур моддаларда бир хил маъмурий ҳуқуқбузарлик учун турли миқдордаги жарималар ва номутаносиблик мавжудлиги инобатга олиниб, ўзгартишлар орқали бир турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан битта моддада бир хил жавобгарликни белгилаш назарда тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дарахтлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made