Тошкентда яна бир йўл вақтинча ёпилади

Жамият

image

Бугун, 17 май кунидан эътиборан Тошкент шаҳридаги Зиёлилар кўчасининг бир қисми 2 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сабабли Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли кўчаси кесишмасидан Қаландар кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 17 май соат 22:00 дан 19 май соат 08:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Ҳокимлик кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчасининг маълум бир қисми 1 ойдан кўп вақтгача ёпиқ бўлиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Зиёлилар кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг