Тошкентда яна бир рекорд ўрнатилади
Жамият
−
28 Март 2019
6857Пойтахтда 7 тонналик хайрия сумалаги тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Рекорд ҳажмдаги таом 30 март куни пойтахтдаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, аҳоли ҳамда пойтахт меҳмонларига тарқатилади.
80 нафар ошпаз жалб этилган “Мега сумалак” лойиҳаси учун 1,25 тонна буғдой, 4 тонна ун ишлатилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ўзбекона қадриятларни тарғиб қилиш, сайёҳларга сумалакнинг тайёрланиш жараёнини намойиш этиш ва кенг жамоатчиликни ушбу хайрли ишга жалб қилишдир.
“Мега сумалак” лойиҳаси Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь