Тошкентда яна 59 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 нафарга ошиб, 10459 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 3732 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг