Тошкентда яна 136 та касалланиш ва 2 ўлим қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 274 нафарга ошиб, 28 809 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•  136 нафари Тошкент шаҳрида;

•  130 нафари Тошкент вилоятида;
•  8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 043 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг