Тошкентда вояга етмаган йигитлар ўртасида оммавий жанжал юз берди
3-саҳифа
−
24 Май 2023
8822Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаро ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Билдирилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 21:00 ларда Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида содир бўлган. Ушбу жанжал иштирокчилари – 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаган шахслар экани аниқланган. Улар оғзаки тортишиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.
Жанжал оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ўқувчи қиз синфдоши томонидан “самосуд” қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь