Самарқандда ўқувчи қиз “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
22 Май 2023
54577Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қиз синфдошини “самосуд” қилгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 май куни Пайариқ туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг 11“Б”-синф ўқувчилари – Р.Н. ва Ф.Д.лар танаффус вақтида ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Р.Н. дугонаси Д.Ф.ни турли хил сўзлар билан ҳақоратлаган ва урган.
Олиб борилган ўрганишларга кўра, ўқувчиларни дарс машғулотларида назоратсиз қолдиргани, ўз лавозим мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан сусткашликка ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун мактабнинг физика фани ўқитувчиси M.A.га, 11“Б”-синф раҳбари Н.Ғ.га, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.А.га ва мактаб психологи Н.А.ларга нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бешта қиз бир бўлиб мактабдошини калтаклаганди.